Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Минглаб болалар «аскар»ликка қул қилинмоқда

Минглаб болалар «аскар»ликка қул қилинмоқда

Фото: «Yandex»

2020 йилда саккиз мингдан ортиқ бола турли ҳарбий можароларда аскар сифатида фойдаланилган. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Aнтонио Гутерришнинг йиллик ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар берди CNN.

Бош котибнинг «Болалар ва қуролли тўқнашувлар тўғрисида»ги ҳисоботида болаларнинг ўлдирилиши, уларга нисбатан жинсий зўравонлик ва жароҳат етказиш, шунингдек, мактаблар ва шифохоналарга ҳужум қилиш, ўғирлаш ва ёллаш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Ҳужжат ушбу қонунбузарликлар 21 та зиддиятли ҳолатдаги 19379 болага нисбатан содир этилганлигини тасдиқлади. 2020 йилда энг кўп қоидабузарликлар Сомали, Конго Демократик Республикаси, Aфғонистон, Сурия ва Яманда қайд этилди.

Ҳисоботга кўра, дунё бўйича 8521 бола ҳарбий ҳаракатларда қатнашишга мажбур этилган. Турли тўқнашувларда 2674 бола ҳалок бўлган ва 5748 нафари жароҳат олган. Шунингдек, Гутерриш ҳужжатга вояга етмаганларни ҳимоя қилиш чораларини кўрмаган давлатларнинг «қора рўйхати»ни илова қилган. Хусусан,  Мьянма ва Жанубий Судан унга киритилган. Таъкидланишича, шу тариқа БМТ мамлакатларни жавобгарликка жалб этиш ва уларни ижобий томонга ўзгаришга ундаш ниятида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг