Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Миллий тикланиш» партияси: «Мирзо Улуғбек мадрасасида ўтказилган тадбир маданий меросимизга ҳурматсизлик!..»

«Миллий тикланиш» партияси: «Мирзо Улуғбек мадрасасида ўтказилган тадбир маданий меросимизга ҳурматсизлик!..»

Фото:«Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқда Самарқанддаги тарихий обидаларда ўтказилган маросим кўпчиликнинг танқидига сабаб бўлган эди. 

«Миллий тикланиш» партияси мазкур воқега ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Самарқанд шаҳри Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек мадрасасида ўтказилган тадбирни миллий, маданий меросимизга ҳурматсизлик сифатида баҳолайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасига кўра, «Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир».

«Миллий тикланиш» демократик партияси ўзининг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ратификация қилган маданий меросга оид халқаро ҳужжатлар талабларига барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, уларнинг мансабдор шахслари шунингдек, бошқа юридик шахслар ва фуқароларни қатъий амал қилишга чақиради» дейилади партия баёнотида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг