«Milliy» телеканалида диний-тарихий мавзудаги иккита телесериал намойиш этилмайдиган бўлди
Муборак Рамазон ойида «Бани Ҳошимдан чиққан ой» ва «Умар ибн Ҳаттоб» телесериалларининг такрорий намойишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита «мақсадга мувофиқ эмас», деб топди. Ижтимоий тармоқларда қўмитанинг бу ҳақдаги хати нусхаси тарқалди.
«Milliy» телеканалининг мурожаатига жавоб берар экан, қўмита расининг ўринбосари Н.Абулҳасан буни «...замон жиҳатдан эскиргани, аҳолининг кўпчилик қисми томонидан кўриб бўлингани» билан изоҳлайди. Шунингдек, телеканалга «... ички имкониятидан фойдаланган ҳолда ўз диний-маърифий дастурларини ишлаб чиқишни тавсия» қилади.
Эслатиб ўтамиз, «Бани Ҳошимдан чиққан ой» ва «Умар ибн Ҳаттоб» телесериаллари диний-тарихий мавзуда бўлиб, ўтган йили «Sevimli» ва «Milliy» телеканалларида намойиш этилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter