Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Микрокредитбанк кредитлари эвазига 40 мингга яқин аёллар бандлиги таъминланди

Микрокредитбанк кредитлари эвазига 40 мингга яқин аёллар бандлиги таъминланди

Фото: «Xabar.uz»

«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2021 йил давомида банк филиаллари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 846,5 млрд. сўм имтиёзли кредитлар хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилиб, 39 676 нафар ишсиз аёллар тадбиркорликка жалб этилди.

Шундай тадбиркорлардан бири андижонлик Барно Камолова.

«Ўзим ширинликларни жуда яхши кўраман, шу сабабдан айнан ширинликлар ишлаб чиқариш бўйича тадбиркорлик билан шуғулланишни анчадан бери мақсад қилиб юрардим. Микрокредитбанкнинг Андижон вилоятидаги уйимизига яқин бўлган банк хизматлари марказига бориб, ширинликлар ишлаб чиқариш дастгоҳи сотиб олиш мақсадида 32 850 000 сўм имтиёзли кредит олдим, — дейди тадбиркор аёл. — Ўзимни ҳам анчадан бери йиғиб юрган маблағларим ҳам бор эди, шуларни жамлаб ҳозирда тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйиб олдим».

Жорий йилда ҳам хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратиш, уларни ишга жалб қилган ҳолда кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитларни, устувор равишда «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлашга йўналтиришда зарурий чоралар кўриб борилмоқда.

Банк филиаллари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2021-йилда 1 901 нафар ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 59,8 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилган. Жорий йил бошидан бугунги кунга қадар эса ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 67 та лойиҳага 2,4 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Шундан 1,7 млрд. сўми «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган 50 нафар ҳунарманд (кулол) тадбиркорларга ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.

Банк ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг