«Микрокредитбанк» АТБ Тошкент Халқаро иқтисодий форумида 3 та муҳим келишувга эришди
Жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Тошкентда Халқаро иқтисодий форум ўтказилди. Мазкур форум доирасида «Микрокредитбанк» АТБ томонидан «Россельхозбанк» АЖ (Россия), Германия жамғарма кассалари фонди ва «Accion International» (АҚШ) билан манфаатли шартномалар имзоланди.
«Микрокредитбанк» АТБ номидан Банк Бошқарув Раиси Ориф Бўтаев ва «Россельхозбанк» АЖнинг халқаро блок раҳбари Дмитрий Мушков ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви (паррандачилик, қуёнчилик ва қишлоқ хўжалиги) имзолади.
Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамғарма кассалари фонди ўртасида банк трансформацияси бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Германия жамғарма кассалари фондининг узоқ муддатли эксперти ва Ўзбекистондаги вакили Матиас Ванглер шартнома имзолаш маросимида қатнашди.
Шунингдек, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Accion International» (АҚШ) ўртасида микромолиялаш соҳасини ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter