Россияда ноқонуний мигрантларга банк картаси очиш, пул ўтказиш, никоҳдан ўтиш тақиқланиши мумкин
Россияда ноқонуний мигрантларга айрим хизмат кўрсатишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. РФ ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакованинг айтишича, ҳужжат яқин орада кўриб чиқилиши учун Россия Давлат думасига киритилади.
“Қонун лойиҳаси ноқонуний мигрантларга банк ҳисоб-рақамини очиш, яъни пул ўтказиш йўли ёпилади, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш, никоҳ ва бирор бир мулкни рўйхатдан ўтказиш каби хизматларни кўрсатишни тақиқлашни назарда тутади”, – дея таъкидлаган Россия ИИВ мулозими.
Расмийлар бундай чоралар ноқонуний мигрантларни аниқлаш ва уларни Россиядан чиқариб юборишга кўмаклашишига умид қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter