МИБнинг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари ўзгарди

Аҳрорбек Арзиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бунгача ушбу лавозимда Абдулла Қодиров фаолият юритиб келаётганди.
А.Арзиев 1984 йили Андижон вилоятида туғилган. Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2007 йилда Андижон вилоятининг Избоскан туманида бошлаган ва бир қатор масъул вазифаларни бажарган, бюро органларида иш фаолиятини 2019 йилдан бошлаган.
Мазкур тайинловга қадар, А.Арзиев Бюронинг марказий аппаратида фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter