Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ директори халқаро конгрессда иштирок этди

МИБ директори халқаро конгрессда иштирок этди

Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Б.Қудратхўжаев бошчилигидаги делегация Таиланд Қироллигининг Бангкок шаҳрида ўтказилган Суд ижрочилари халқаро иттифоқининг навбатдаги Конгрессида иштирок этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Конгрессда 90 та давлатнинг 350 тадан ортиқ мажбурий ижро органлари вакиллари, Жаҳон банки, Европа комиссияси, Европа ҳуқуқ институти, хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Конгрессда мажбурий ижро соҳасидаги илғор тажрибалар ва долзарб муаммолар, шу жумладан замонавий АКТни жорий этиш, мажбурий ижро тизимини самарали бошқариш, банкротлик тартиб-таомиллари масалалари, шунингдек, Ҳужжатлар билан ишлаш (тан олиш) тўғрисидаги Гаага конвенциясини қўллаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Конгресс давомида Ўзбекистон делегацияси Бюро фаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикасида мажбурий ижро соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган тақдимот қилди.

Хорижий давлатларнинг мажбурий ижро органлари билан икки томонлама идоралараро алоқаларни йўлга қўйиш суд қарорларини ижро этишда ўзаро ҳуқуқий ёрдам механизмларини шакллантиришга, шу жумладан, хориж давлатлари ҳудудидаги қарздорлар ҳамда уларнинг мол-мулкларини ва даромад манбаларини қидириб топиш механизмларини қўллашга хизмат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг