Мева ва сабзавотлар экспорти бўйича етакчи бўлган вилоятлар номи маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси 2020 йилда хорижга энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудларни маълум қилди.
Унга кўра етакчилик Тошкент вилоятига насиб этди. Фарғона вилояти ва Самарқанд кучли учликка якун ясаган.
- Тошкент вилояти – 347,8 минг тонна
- Фарғона вилояти – 207,2 минг тонна
- Самарқанд вилояти – 144,4 минг тонна
- Сурхондарё вилояти – 132,4 минг тонна
- Наманган вилояти – 127,0 минг тонна
- Хоразм вилояти – 93,9 минг тонна
- Тошкент шаҳри – 89,4 минг тонна
- Сирдарё вилояти – 80,1 минг тонна
- Қашқадарё вилояти – 74,4 минг тонна
- Андижон вилояти – 67,6 минг тонна
- Қорақалпоғистон Р. – 39,7 минг тонна
- Бухоро вилояти – 35,6 минг тонна
- Жиззах вилояти – 33,4 минг тонна
- Навоий вилояти – 11,9 минг тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter