Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метро поездлари ҳаракатланиш вақти ўзгаради

Метро поездлари ҳаракатланиш вақти ўзгаради

Янги ўқув йили бошланиши ва мустақилликнинг 30 йиллик тўйига тайёргарлик кўриш мақсадида 30 августдан бошлаб Тошкент метрополитени эрталаб соат 05:00 дан кеч соат 00:00 гача ишлайди.

Шунингдек, тиғиз пайтлар ва ортиқча тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги йўналишларда поеазд ҳаракатлари вақтига ўзгаришлар киритилади:

  • Чилонзор ва Сергели йўлида соат 07:30 дан 09:00 гача 3 дақиқа оралиқда, 16:30 дан 19:30 гача 4 дақиқа оралиқда;
  • Ўзбекистон йўлида 07:30 дан 09:00 гача 4 дақиқа оралиқда, 16:30 дан 19:30 гача 5 дақиқа оралиқда;
  • Юнусобод йўлида 07:30 дан 09:00 гача 6 дақиқа оралиқда, 16:30 дан 19:30 гача 7 дақиқа оралиқда.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар пандемия сабабли метро фаолияти соат 06:00 дан 23:00 гача ишлаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг