Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Барча «метан заправка»лар жадвал билан ишлаш тартибига ўтади

Барча «метан заправка»лар жадвал билан ишлаш тартибига ўтади

2022 йил 9 ноябрдан республикадаги барча автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади.

«Ўзтрансгаз»га кўра, бу тартиб об-ҳавонинг совуши шароитида аҳоли, истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа обектлари, шунингдек, стратегик аҳамиятга молик корхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Корхона, шунингдек, жорий этилаётган чоралар вақтинчалик эканлигини, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтишини таъкидламоқда.

Шунингдек, «вақтинчалик ноқулайликлар учун» узр ҳам сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг