Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Металл конструкциялардан қуёш панелларигача – Enter Steel ва Enter SOLAR Green Energy истиқболи намойиш этилди

Металл конструкциялардан қуёш панелларигача – Enter Steel ва Enter SOLAR Green Energy истиқболи намойиш этилди

Мамлакатимизнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, жумладан бу борада Enter Engineering Компаниялари гуруҳининг қўшаётган ҳиссаси кенг жамоатчиликка намойиш этилди. Шу мақсадда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида жойлашган Enter Steel ва Enter SOLAR Green Energy машинасозлик заводларига телевизион каналлар, босма ва электрон нашрлар вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Enter Steel заводи нисбатан қисқа вақт ичида металл конструкциялар, кўприкли ва чорпоя кранлар, босим остида ишловчи сиғимлар ва аппаратлар тайёрлаш бўйича йилига 25 мингта маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлди ва Ўзбекистондаги энг йирик корхонага айланди. Дарҳақиқат, заводнинг қуввати ва салоҳияти ортиб бормоқда — унинг филиали Олмалиқ шаҳрида ишламоқда, Бухорода эса «Enter Steel Karakul» янги заводи қурилмоқда.

Эътиборли томони, барча маҳсулотлар лойиҳаси Чирчиқ шаҳрида жойлашган заводга тегишли конструкторлик бюросида яратилмоқда. Асосий эътибор ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари бўйича жаҳон стандартларига мос бўлишига қаратилган. Бунинг натижаси ўлароқ, завод маҳсулотлари ASME, ISO, IQNet каби халқаро сертификатларга мувофиқ деб топилди.

ОАВ вакиллари цехларда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнларини яқиндан кузатдилар ва етакчи мутахассислар билан суҳбатлашдилар. Заводнинг марказий лабораториясида маҳсулотлар сифати қай даражада синчковлик билан текширилиши ўз кўзлари билан кўрдилар. Бу ерда меҳмонларга Испаниянинг Ibertest бренди томонидан ишлаб чиқарилган физика-механикавий синовлар учун мўлжалланган аппаратларда металларнинг сифатини текшириш жараёни кўргазмали тарзда намойиш этилди.

Пресс-тур дастурида белгиланган яна бир манзил — жорий йилда қурилган ва айни пайтда ишга тушириш-созлаш жараёнлари олиб борилаётган Enter SOLAR Green Energy заводи бўлди. Энг замонавий ишлаб чиқариш инновацион технологиялар билан жиҳозланган ушбу завод Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Бу ерда 25 йиллик фойдаланиш муддати кафолатланган қуёш панеллари тайёрланади. Ушбу маҳсулот келгусида мамлакатимизда бунёд этилажак фотоэлектрик станцияларга ўрнатилиши режалаштирилган.

Журналистлар ва блогерлар яқиндагина монтаж ишлари якунланган Ecoprogetti’нинг автоматлаштирилган линияси иши билан танишдилар ва мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Қайд этиш жоизки, бугун бу ерда мингга яқин ишчи ўрни яратилгани ҳам Enter Steel ва Enter SOLAR Green Energy заводларининг юксак ижтимоий аҳамиятини тасдиқлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг