Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месут Ўзил уйғурлар ҳақидаги фикрларидан сўнг Хитойда «запрет»га тушди

Месут Ўзил уйғурлар ҳақидаги фикрларидан сўнг Хитойда «запрет»га тушди

Аввалроқ таниқли футболчи Месут Ўзил Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистон (Шинжон)даги сиёсатини танқид остида олиб, у ердаги мусулмонлар зулм кўраётганини ва бунга жим турмаслик кераклигини айтганди.

«The Telegraph» нашрининг хабар қилишича, Хитойда Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчиси Месут Ўзилнинг тармоқлардаги саҳифалари блок қилинди.

Унинг фан-клуби тарқатиб юборилди, маҳаллий интернет қидирувлардан исм-шарифи ўчириб ташланган.

Шунингдек, Eurosport.ru нашри Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Гэн Шуаннинг муносабатини ҳам эълон қилган. Расмий вакилнинг сўзларига кўра, Ўзил фейк хабарлар таъсирига тушган ва бемалол келиб Шарқий Туркистондаги ҳаёт билан танишиши мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг