Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси «Барселона»га қайтиш истагини билдирди

Месси «Барселона»га қайтиш истагини билдирди

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионел Месси «Барселона»га қайтиш истаги ҳақида гапирди. У клубга ёрдам беришидан хурсанд бўлишини таъкидлаган. Бу ҳақда футболчи Sport.es нашрига берган интервюсида маълум қилган.

Месси ҳар доим «Барселона»га ёрдам керак пайтда тайёр эканини эслатиб ўтган. «ПСЖ» форварди спорт директори бўлиш истаги борлигини тан олди, аммо бу Каталония клубида содир бўладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ айта олмаслигини билдирган.

«Агар шундай имконият бўлса, ёрдам бериш учун қайтишни хоҳлайман. Бу мен севадиган клуб ва агар у ўз йўлида яхши давом этса, жуда хурсанд бўламан», — деган Месси.

2021 йилнинг 10 августида «ПСЖ» Лионел Месси билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Спортчи билан шартнома 2023 йилгача амал қилади. «ПСЖ» Мессига мавсум учун тахминан 35 миллион евро маош беришга тайёрлиги хабар қилинганди.

Месси клуб билан тузилган шартнома муддати тугагач, «Барселона»ни тарк этди. Хайрлашув матбуот анжуманида у кўз ёшларини тия олмади. Спортчи каталонияликлар сафида 2003 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг