«Мен учун пахта экиш муҳим эмас...» — Шавкат Мирзиёев
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган тажриба ҳақида гапириб ўтди.
— Вилоятнинг жами 15 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари очиқ танлов асосида аҳолига ажратилади.
Агар бу тажриба тез орада ўз самарасини берса, яна камида шунча пахта ва ғалла майдонлари камайтирилиб, мева-сабзавот етиштиришга ажратилади.
Мен учун пахта муҳим эмас. Энг муҳими — экиладиган экин халқимизга манфаат олиб келсин, фойда келтирсин. Биз яхши яшашга, оёққа туришга ҳаракат қилишимиз, изланишимиз керак. Шу юртни кўтариш учун ҳаммамиз бирдек ҳаракат қилишимиз шарт, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter