Мексикада боғчага қуролли босқинчилик содир бўлди
Мексиканинг Дуранго штати Гомес-Паласио шаҳрида қуролланган киши болалар боғчасига бостириб кирди, дея хабар берди «Regnum».
Хабарга кўра, ёвуз ниятли киши дўқ-пўписа йўли билан тарбиячини маъмурият хонасига олиб боришга мажбурлаган. Жиноятчи болалар боғчаси раҳбарларининг ҳамёнлари қўл телефонларини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган. Айни вақтда полиция жиноятчини қидирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter