Мексика ва Жанубий Корея ғалабани бирга нишонлади

Жанубий Корея терма жамоаси Германия устидан ғалаба қозониши натижасида, гарчи шведлардан мағлуб бўлишса-да, мексикаликлар плей-офф босқичига чиқишди. Шундан сўнг Мехико ва бутун Мексика аҳолиси байрамни нишонлаш учун кўчаларга чиқди. Бу ҳақда кўплаб хорижий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқади.

Ҳатто ғалабадан сармаст бир мексикалик фанат Корея Республикасининг Мексикадаги консулини елкасига чиқариб олди. Оломон Жанубий Кореядан миннатдорлигини консулга қаратилган қуйидаги сўзлардан ҳам билиш қийинмас:
— Кореялик оға! Энди сен мексикаликсан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter