Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Меҳнат муҳожирлари учун хориждаги иш ўринлари очиқ эълон қилиб борилади

Меҳнат муҳожирлари учун хориждаги иш ўринлари очиқ эълон қилиб борилади

Эндиликда хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади.

Бу борада Президентнинг «Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-367-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан, шунингдек, 2024 йил 1 ноябрдан:

  • Агентликнинг электрон платформасида фуқароларга ўзининг резюмесини шакллантириш ва жойлаштириш ҳамда эълон қилинган иш ўринлари бўйича танловларда эркин иштирок этиш имконияти яратилади;
  • вақтинча меҳнат фаолиятига чиқиб кетаётган фуқароларга Миграция жамғармаси ҳисобидан 10 миллион сўмгача икки йил муддатга микрокредитлар ажратилади;
  • фуқароларнинг хорижда ишга жойлашиши ва «ишчи виза»га оид ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича бепул консалтинг хизматлари кўрсатилади.

2024 йил 1 декабрдан:  

  • Агентлик томонидан таълим ташкилотларида хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича буюртмалар жойлаштириш тартиби жорий этилади;
  • хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар миқдори БҲМнинг 8500 бараваридан 4000 бараваригача туширилади.
  • 2026 йил 1 январгача Агентликнинг фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда танлаш, хорижга ишга юбориш ва ишга жойлаштириш билан боғлиқ функциялари босқичма-босқич хусусий бандлик агентликларига ўтказилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг