Меҳмонхонада стюардессанинг ўлимида 11 эркак гумон қилинмоқда
Филиппинда тўрт юлдузли City Garden Hotel меҳмонхонасининг ҳаммомида Philippine Airlines (PAL) Express стюардессаси Кристин Анжелика Дасеранинг жасади чиқди, жиноятни содир этганликда 11 нафар эркак гумон қилинмоқда, деб ёзади «Daily Mail».
23 ёшли аёл янги йилни дўстлари ва ҳамкасблари билан бирга кутиб олган. Унинг ҳамкасби Роммель Галида 1 январь куни эрталаб уйғонганини ва қизни ҳаммомдан топганини тан олди. Уни ухлаяпти деб ўйлаб, устига адёл ёпган ва уйқуни давом эттирган. Бироз вақт ўтгач, у яна ҳаммомга кирган ва аёлнинг танаси кўкара бошлаганини пайқаган. Шундан сўнг ҳаммага хабар берган. Юрак-ўпка реанимациясини ўтказишга бўлган уринишлари эса самара бермаган. Дасера шифохонага олиб борилган, у ерда шифокорлар унинг вафот этганини тасдиқлашган.
Айни пайтда мурдани текшириш натижалари номаълум, бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари марҳумнинг сонлари ва тиззаларида кесилган ҳамда бошқа жароҳат изларини топишган. Тергов хулосаларига кўра, стюардесса танасида унинг зўрланганлигини билдирувчи бошқа далиллар ҳам мавжуд.
Газетанинг ёзишича, полиция қўшни хоналарда яшовчи марҳум қизни таниган 11 нафар эркакни жиноятда гумон қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter