МДҲ ўйинларида боксчиларимиз медалларни «териб олишди»
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида давом этаётган I МДҲ ўйинларида бокс бўйича финал баҳслари ниҳоясига етди.
Якуний натижаларга кўра, Бекзод Хидиров бошчилигидаги боксчиларимиз илк маротаба ташкил этилган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига жами 9 та медал – 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўшиб қўйишди.
МДҲ ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган боксчилар:
Олтин:
-48 кг: Жавоҳир Қўйсинов
-50 кг: Саят Илясов
-54 кг: Фаррух Тўлаганов
-63 кг: Бунёджон Амиров
Кумуш:
+80 кг: Равшанжон Солиев
-46 кг: Илҳомжон Эргашев
-57 кг: Қаҳрамон Фозилов
Бронза:
-60 кг: Умидилло Абдурасулов
-66 кг: Жафарбек Шахбозов
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter