ФВВ сел келиши хавфидан огоҳлантирди
Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2018 йил 23 май куни Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи тўғрисида огоҳлантирди.
«Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!
Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 «Тезкор рақам»ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз.» дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter