Май ойига қадар дзюдо бўйича барча лицензион мусобақалар бекор қилинди

Айни пайтда бутун дунёга хавф солиб бораётган коронавируси сабаб кўплаб халқаро турнирлар бекор қилинмоқда. Жумладан, май ойига қадар дзюдо бўйича ўтказилиши режалаштирилган Гран-при, Катта дубулға турнирлари ҳам ўтказилмайдиган бўлди.
Бу ҳақида Халқаро дзюдо федерациясига асосланиб Миллий олимпия қўмитаси маълум қилмоқда. Жумладан, бир неча кундан сўнг старт олиши керак бўлган Екатеринбург Катта дубулға турнири ҳам бекор қилинди. Манбада маълум қилинишича, бундай қарорга келинишига сабаб, аввало, спортчиларнинг соғлиғини сақлашдир.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Грузиянинг Тбилиси ҳамда Туркиянинг Анталия шаҳарларида Гран-при турнирлари бўлиб ўтиши керак эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter