Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Май ойида юк ва йўловчи ташиш хизматлари нархи ошди

Май ойида юк ва йўловчи ташиш хизматлари нархи ошди

Фото: «Xabar.uz»

Марказий банк томонидан мунтазам равишда олиб борилаётган ўрганишлар натижалари май ойининг дастлабки тўрт ҳафтасида танланган товар ва хизматлар гуруҳи бўйича ўртача нархлар ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари, хусусан, маиший техника ва шахсий гигиена товарлари нархлари республикада, айниқса, чегара ҳудудларида ташқи савдо ҳажмларининг ошиши, истеъмол бозорининг ушбу сегментида рақобат муҳитининг яхшиланиши ҳамда миллий валюта қадрининг ошиши каби омиллар таъсирида шаклланди.


Мавзуга доир:

Марказий банк гўшт ва гуруч нархи нима учун ошганига изоҳ берди


Ушбу товарлар гуруҳлари таркибида телевизорлар 8,0 фоизга, чангютгичлар 4,4 фоизга, совутгич ва электр чойнаклар 1,8 фоизга, атир совун 3,5 фоизга ва шампунь 1,9 фоизга арзонлашди.

Апрель ойидаги табиий газ тарифлари ошиши автотранспортда юк ва йўловчи ташиш хизматлари нархларига ўз таъсирини кўрсатди. Шаҳар ичидаги автобусда йўл кира ҳақи, айрим ҳудудларда тўловларнинг сезиларли ошиши ҳисобига 13,7 фоизга, автомобилда юк ташиш хизмати эса 1,6 фоизга ошди. Шунингдек, тиббий хизматлар нархлари 2,4 фоизга ошиши кузатилди.


Эслатма

Қайд этиш лозимки, юқорида келтирилган истеъмол товар ва хизматлар нархларининг ўзгариш динамикаси иқтисодиётдаги инфляцион жараёнларни таҳлил қилиш мақсадида Марказий банк томонидан олиб бориладиган кузатувларга асосан ҳисобланган. Республика бўйича истеъмол нархлари индекси Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг