Махсус сиртқи бўлимга нима учун квоталар эълон қилинмади, у ёпилдими?
Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойберганов ўзининг «Telegram»-каналида нима учун махсус сиртқи бўлимга квоталар эълон қилинмагани ҳақида ёзди.
«Жорий йилда махсус сиртқи бўлим учун квоталар ажратилмади ва қабул бўлмайди. Бу йилдан бошлаб махсус сиртқилар учун бироз бошқачароқ тартиб жорий қилинади, яъни кеча айтилганидек, вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) тавсияси асосида тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклига қабул қилинади. Бунда ходим камида беш йил иш стажига эга бўлиши керак ва улар кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб беради. Киришда тест бўлмайди, шунчаки суҳбат асосида қабул қилинади.
Бу бўйича саволлар жуда кўп берилмоқда, лекин тўлиқ тартиб тасдиқланмагунча ҳеч нарса деб бўлмайди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда бунинг тартибини ҳамда тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхатини тасдиқлайди. Шунгача кутиб туриш керак, кейин барчаси маълум бўлади»,-деб ёзади блогер.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter