Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат: математика ва информатика бўйича ажойиб грант дастури эълон қилинди

Диққат: математика ва информатика бўйича ажойиб грант дастури эълон қилинди

Математика ва информатика соҳасида янги талантларни кашф этиш, уларни халқаро олимпиадаларга олиб чиқиш, келажак кадрларини тайёрлаш учун янги грант эълон қилинди.  IMO ва IOI каби халқаро олимпиадаларга болаларимизни олиб чиқиш асосий мақсадлардан биридир.

Лойиҳа бутун Ўзбекистондан 7, 8, 9 синф ўқувчилари учун ташкил қилинган.

Саралаш икки босқичда амалга оширилади:

Математика йўналиши:

1. Биринчи босқич: 30 тест икки соат вақт берилади. (Оффлайн тарзда ҳар бир вилоятда олиб борилади)

2. Иккинчи босқич: суҳбат ва масала ишлаш. (Оффлайн тарзда Тошкентда ўтказилади)

Информатика:

1. 15 та информатик масала икки соат вақт (онлайн тарзда бутун республика бўйлаб олиб борилади)

2. 15 та информатик масала икки соат вақт (оффлайн тарзда Тошкент шаҳрида ўтказилади)

Лойиҳа ғолиблари нимага эга бўлишади:

• Айнан IMO ва бошқа халқаро мусобақаларда медал олган, йиллар давомида ўқувчиларни турли олимпиадаларга тайёрлаб келаётган ўқитувчилардан бепул таълим олишади. Дарслар ҳафтада олти кун олиб борилади.

• Улар GP 200 аъзосига айланишади ва Тошкент шаҳридаги нуфузли мактаблардан биридан мутлақо бепул ўқишади, лойиҳа аъзолари уч юлдузли меҳмонхонада яшашади, уларнинг яшаш, еб-ичиш, ҳатто кийим-кечак харажатларигача барчаси ҳомийлар томонидан қопланади.

• Халқаро олимпиада учун саралаш босқичидан ўтган ўқувчиларнинг авиачипта, олимпиада ўтказилаётган давлатда яшаш харажатларининг ҳам барчаси ҳомийлар томонидан қопланади.

• IMO, IOI олимпиадасида медал олиш даражасига борган ўқувчиларни дунёнинг нуфузли университетларида таҳсил олиш учун 100 фоизлик грандни қўлга киритишади.

Бу лойиҳада кимлар қатнашиши мумкин:

Асосийси математика ва информатикага қизиқиши, таланти бор, ўзининг буюк ишларга қодир эканлигини тушуниб етган, билим олишга чанқоқ 7,8,9 синф ўқувчилари иштирок этиши мумкин.

Лойиҳа бош ташаббускори: asaxiy.uz интернет-дўкони

Лойиҳада иштирок этиш учун қўйидаги ҳавола формаси тўлдириши шарт.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг