Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машина катталигидаги астероид Ернинг ёнгинасидан ўтиб кетди

Машина катталигидаги астероид Ернинг ёнгинасидан ўтиб кетди

Астрономлар 24 мартдан 25 мартга ўтар кечаси, яъни бир кун қолганида (!) 2022 FD1 астероиди Ерга яқинлашаётганини аниқлашди. Бугун кундузи у Ерга жуда яқин масофада ўтиб кетди.

Астероид Ердан 8 минг километр олисликда ўтган — фазовий қаричларда бу жуда-жуда яқин масофа. Фазовий жисмнинг диаметри икки-уч метр атрофида — тахминан битта автомобил катталигида. Агарда тўқнашув содир бўлганида ҳам у атмосферада тўлиқ ёниб кетган бўларди, дейилади хабарда.

Ушбу фазовий «меҳмон» 2013 йилнинг сентябрида ҳам Ерга яқинлашган. Кейинги қайтиши 2024 йилнинг май ойига тўғри келади, фақат у сафар жуда олис — 30 миллион километр наридан ўтиб кетади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг