Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари қуролли кучлари раҳбарлари анжумани бўлиб ўтмоқда

Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари қуролли кучлари раҳбарлари анжумани бўлиб ўтмоқда

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 21 февраль куни Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Қуролли Кучлари бош штаби бошлиқларининг анжумани бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Анжуман бошланишидан олдин бош штаб бошлиқлари ҳамда ЦЕНТКОМ қўмондони бошчилигидаги меҳмонлар Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтирди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шундан сўнг, анжуман очиқ дея эълон қилинди. Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов тадбир иштирокчиларини қутлади. Анжуманда Марказий Осиёдаги вазиятни барқарорлаштириш, минтақани яхши қўшничилик зонасига айлантириш, Афғонистоданги вазиятга ижобий ечим топиш масалалари кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Афғонистон иқтисодиёти ўзини қайта тиклашида, мамлакат транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда миллий кадрларни тайёрлаш масалаларида ёрдам бериш кўзда тутилган.

Анжуман якунида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид бир қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг