Марказий банк HUMO тўлов тизими бўйича баёнот берди
Сўнгги кунларда HUMO карталарининг айрим фойдаланувчилари тўловларни амалга оширишда, шунингдек, mobil (тўлов) иловаларидаги p2p ўтказмаларида қийинчиликларга дуч келаётгани кузатилди.
Марказий банк мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди.
Компания Марказий банкни вазиятдан хабардор қилиб, ҳодиса сабабларини аниқлаш учун барча зарурий чоралар кўрилаётганлигини маълум қилди.
Ўз навбатида, Марказий банк вазиятни барқарорлаштириш учун зарур чораларни кўриш, хусусан, карта эгаларининг ўз карталаридаги маблағларидан узлуксиз фойдаланишини таъминлаш мақсадида HUMO терминаллари ва банкоматлар ишлашига алоҳида эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter