Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Марҳум» адмирал вазирлик йиғилишида пайдо бўлди

«Марҳум» адмирал вазирлик йиғилишида пайдо бўлди

Қора денгиз флоти қўмондони адмирал Виктор Соколов иштирок этган кадрлар Россия Мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинди.

Аввалроқ Севастополдаги Қора денгиз флоти штаб-квартираси биносига уюштирилган ҳужум натижасида қўмондоннинг ҳалок бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Ҳарбий департамент ҳайъатида сўзлаган нутқининг бир қисми 26 сентябрь куни вазирлик телеграм-каналида чоп этилди. Шойгунинг нутқи давомида адмирал Соколов ҳам вазирнинг мурожаатини тинглаётгани кўринади.

Бир кун аввал Украина Қуролли кучларининг махсус вакили Виктор Соколовнинг Севастополдаги Қора денгиз флоти штаб-квартираси биносига уюштирилган зарба натижасида ҳалок бўлганини даъво қилиб чиққанди. У билан бирга 34 нафар россиялик зобит ҳалок бўлгани, яна 105 нафар ҳарбий хизматчи яралангани айтилган. Россия томони бу маълумотларни тасдиқламаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг