Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марғилонда алдов йўли билан «Spark»ни қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Марғилонда алдов йўли билан «Spark»ни қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Марғилон шаҳрида 2020 йилнинг январь ойида Ж.О. таниши А.Ш.нинг ишончига кириб, нархи 7.500 АҚШ доллари бўлган «Spark» русумли автомашинани вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб бериш шарти билан олади.

Аммо у берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг