Мақтааралдаги сув босган ҳудудлардан 31 мингдан ортиқ инсон кўчирилди
Қозоғистоннинг Мақтаарал туманида Ўзбекистондан ўтиб борган сув (Сардоба сув омбори) босган аҳоли масканларидан (жумладан, туман маркази Мирзакентдан) 31606 киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Бу ҳақда «Zakon.kz» ёзмоқда.
Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, 4 май санасига келиб жами 631 та уй сув остида қолди: Жана-Турмис (46), Женис (130), Фирдавсий (250), Ўргебаси (194), Достиқ (11).
Атакент аҳоли масканида 24 та эвакуация пункти ташкил этилган. Қутқарув ишларига 986 киши, 4 та қайиқ ва 180 та бошқа техника жалб этилгани айтилмоқда.
Қолаверса, кўп сонли чорва моллари ҳам хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter