Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маошсиз қолган ЙҲХБ ходимларига иш ҳақи тўлаб берилди

Маошсиз қолган ЙҲХБ ходимларига иш ҳақи тўлаб берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимларининг айримлари ойлик маошни ўз вақтида олмаганликлари ҳақида хабар тарқалди.

Маълум қилинишича, ҳолат тасдиқланган ва бир неча ой маошсиз қолган ходимларга иш ҳақи тўлаб берилган.

«Мазкур ҳолат шахсан Ички ишлар вазирининг ўринбосари Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Б.Абдуллаев ҳамда ЙҲХХ бошлиғи О.Саидовлар томонидан назоратга олиниб, кечиктирилган маошлар бугуннинг ўзида ходимларга тўлаб берилиши таъминланди», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг