Мансабдор шахсларга ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин
«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 212, 214 ва 265-моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.
Унга кўра, 212-моддада назарда тутилган Техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари ва ушбу соҳалардаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолларда мансабдор шахсларга:
- ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда маъмурий жарима;
- шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 бараваригача миқдорда маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, 214-моддада ифода этилган Сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари ва ушбу соҳалардаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолларда мансабдор шахсларга:
- ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда маъмурий жарима;
- шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 бараваригача миқдорда маъмурий жарима кўринишидаги таъсир чоралари белгиланади.
Маълумот учун, амалдаги кодексга кўра мазкур турдаги ҳуқуқбузарлик учун мансабдорларга тегишлилигича 2, 3, 5 баравардан 10 бараваргача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter