«Манчестер Юнайтед»га янги бош мураббий келиши кутиляпти
Парижнинг «Пари Сен-Жермен» жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубини бошқариши кутиляпти.
Франциянинг L’Equipe нашри хабарига кўра, томонлар келишувга жуда яқин турибди. Аргентиналик мутахассис «қизил иблислар»ни кейинги мавсумдан бошқаради.
Почеттино учун Англия чемпионати бегона эмас. У аввал «Тоттенхэм» ва «Саутгемптон» клубларида бош мураббий бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум охирига қадар жамоани бошқариб туриш учун 2021 йилнинг декабр ойида Ралф Рангник келганди. У Оле Гуннар Сулшернинг ўрнини эгаллаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter