Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Манчестер Сити»да коронавирус тарқалди: ўйин қолдирилди

«Манчестер Сити»да коронавирус тарқалди: ўйин қолдирилди

Фото: «Zen.yandex.ru»

Англия премьер-лигасининг (АПЛ) 16-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» — «Эвертон» учрашуви бекор қилинди. Бу ҳақда «BBC Sport» хабар берди.

Ушбу қарор Хосеп Гвардиола жамоасида коронавирус тарқалганлиги сабабли қабул қилинган. Ўйин 28 декабрь, душанба куни Ливерпулда бўлиб ўтиши ва Тошкент вақти билан соат 01:00да (29 декабрь) бошланиши керак эди. Учрашув қайси санага кўчирилгани ҳақида маълумот берилмаган.

25 декабрь, жума куни «Манчестер Сити» футболчилари Габриэл Жезус ва Кайл Уокер ҳамда жамоа ходимларининг икки вакили коронавирусга чалинганлиги маълум бўлди. Уч кундан сўнг яна кимлар рўйхатга қўшилганлиги ҳақида хабар берилмаган.

15 турдан сўнг «Эвертон» 29 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасини эгаллаган. «Манчестер Сити» битта кам ўйин ўтказган, 26 очко тўплаган ҳолда олтинчи ўринда бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг