Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Манчестер Сити» муддатидан аввал АПЛ чемпиони бўлди

«Манчестер Сити» муддатидан аввал АПЛ чемпиони бўлди

Англия Премьер-лигаси 36-тури доирасида «МЮ» ўз майдонида «Лестер»га ютқазиб (1:2) қўйди. Бу эса «Манчестер Сити»ни муддатидан аввал чемпионга айлантирди.

Турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган «МЮ» 70 очко билан қолди ва энди жамоанинг «Сити»га  ета олмаслиги амалда маълум бўлди.

Шу тарзда «Манчестер Сити» уч тур аввал расман Англия чемпионига айланди. Гвардиола эса АПЛда 3-бор чемпион бўлди. Бунгача у Ла Лига ва Бундеслигада ҳам 3 мартадан ғолиб бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг