Манбага кўра, Мессининг «Олтин тўп»ни олиши аниқ бўлди
Испанларнинг машҳур «Mundo Deportivo» нашрининг таъкидлашича, «Барселона» сардори Лионель Месси декабрда навбатдаги «Олтин тўп»ни олади.
Нашрнинг ёзишича, француз журнали Мессига ўзларининг бу қарорини маълум қилган. Устига-устак, аргентиналикдан интервью олган: уни декабрда намойиш этишмоқчи.
Ўтган мавсумда Мессининг статистикаси чиндан ҳам ҳайратланарли: 50 та ўйинда 51 та гол ва 22 та ассист. Лекин баъзилар Месси билан Роналдунинг ҳукмронлигига чек қўйиб, «Олтин тўп»ни ҳужумчига эмас, ҳимоячи — Виржил ван Дейкка бериш керак деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп»ни топшириш маросими 2 декабрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter