Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Малика»да пичоқбозлик содир бўлди

«Малика»да пичоқбозлик содир бўлди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

2020 йилнинг 08 декабрь куни соат 13:40 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Тахтапул маҳалласи Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган «Малика савдо мажмуаси»нинг асосий кириш дарвозаси олдида 21 ёшли С.Х. 27 ёшли Р.М. билан жанжаллашиб кетган. Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаганлиги етмаганидк қўлидаги «пакки» пичоғи билан фуқаро Р.М.нинг бел ва ўнг лунж соҳасига тан жароҳати етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Р.М.нинг танасида бел соҳаси чап ярми санчиб кесилган, ўнг лунж соҳаси кесилган жароҳатлари мавжудлиги, улар оғирлик даражаси бўйича «ўртача оғир» тан жароҳатлари ҳисобланиши қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг