Малдив ороллари ҳукумати Исроил фуқаролари учун эшикларини ёпмоқчи
Малдив ороллари республикаси Исроил фуқароларининг ўз ҳудудига киришини тақиқлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Бу ҳақда 2 июн, якшанба куни мамлакат Миллий хавфсизлик ва технологиялар вазири Али Эҳсон маълум қилди.
Унинг билдиришича, бу борадаги қарор Ҳукумат тавсиясига кўра ишлаб чиқилиб, давлат раҳбари томонидан имзоланган.
Энди ушбу қарор кучга кириши учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.
Исроил билан дипломатик алоқаларни қўллаб-қувватламаётган мазкур давлат Ғазо секторидаги фаластинликлар билан бирдамлик белгиси сифатида ушбу қадамни ташлаган.
Малдив ороллари президенти идораси матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари, шунингдек, Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича БМТнинг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) орқали фаластинликларга ёрдам бериш учун маблағ йиғиш кампаниясини бошлашни буюрган. Шу билан бирга муҳтож фаластинликларнинг эҳтиёжларини баҳолаш учун махсус вакил тайинланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter