Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман! Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди

Расман! Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди

Фото: Xabar.uz

Президентимиз томонидан карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш бўйича белгиланган вазифани амалга ошириш ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимослари инобатга олиниб, бу ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинади, дея маълум қилди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

У ҳолда баҳолар қандай қўйилади?

«Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади», — деди вазир.

Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларимизга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг