Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабларда якуний давлат имтиҳонлари ўтказилмаслиги мумкин

Мактабларда якуний давлат имтиҳонлари ўтказилмаслиги мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда умумтаълим муассасаларининг 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш ёки бекор қилиш бўйича саволлар берилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаровга кўра, ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ишлаб чиқилган таклифлар Махсус ҳукумат комиссияси муҳокамасига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус юқтиришнинг илк ҳолати қайд этилган вақтдаёқ, мактабларда ўқиш тўхтатилган эди. 

Ўқувчилар «Онлайн мактаб» каналларида намойиш этилаётган телевизион дарслар орқали билим олишни давом эттиришларини тавсия этилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг