Мактабгача таълим вазирлиги раҳбариятида ўзгариш
Кеча, 9 март куни Мактабгача таълим вазирлигида Бош вазир ўринбосари К.Акмалов ва Мактабгача таълим вазири А.Шин иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Президент қарори билан Мактабгача таълим вазирига Мақсуджон Абдуллаевич Юлдашев ўринбосар этиб тайинлангани эълон қилинди.
Унинг ўрнида ишлаган Гулчеҳра Жўраевна Юлдашева бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Мақсуджон Юлдашев 1978 йилда туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриатини, 2002 йилда эса магистратурасини тамомлаган.
Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бош маслаҳатчи лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter