Мактабдаги жанжал: тарбиячи ўқувчининг қорнига мушт туширди
Ўрта мактабнинг чақириққа қадар ёшларни тарбияловчиси 11-синф ўқувчиси қорнига мушт туширди. Ўқувчи касалхонага ётқизилди.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳодиса Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида жойлашган ўрта мактабда, 2019 йилнинг 23 февраль куни содир бўлган.
Чақириққа қадар ёшларни тарбияловчиси Д.Б. синф хонасида ўзаро жанжал оқибатида шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ж.Х.нинг қорнига қўли билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Ж.Х. касалхонага ётқизилган. Д.Б. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter