Мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилди
Мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилди.
Бу ҳақда ССВ вазири ўринбосари Элмира Боситхонованинг тегишли кўрсатма хати республика бўйлаб барча ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарларига тарқатилди.
Мазкур хатда вазирлик Чустдаги вазиятни эслатиб, бунга сабаб сифатида таълим муассасаларида тарқатилган «Антиструмин» (Калий йодид 1 мг) таблеткаси кўрсатилаётгани ва шу боис лаборатор таҳлиллар чиққунга қадар ушбу дори воситасининг истеъмолини зудлик билан тўхтатиш бўйича топшириқ берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter