Мактаб ўқувчисининг «Айфон»нини олиб қочган талончилар Юридик коллеж ўқувчилари бўлиб чиқди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида номаълум шахс 9-даҳа ҳудудида жойлашган 259-сонли ўрта мактабнинг орқа томонида мактаб ўқувчиси И.Х.нинг «Айфон» мобиль телефонини қўнғироқ қилиб олиш учун олиб, қайтариб бермай воқеа жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа туманида жойлашган Тошкент Юридик коллежининг 1-ва 3-босқич ўқувчилари М.И., А.Т. ва Ж.С.лар содир этганликлари аниқланиб, улар қўлга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter