Мактаб ўқувчиси нега ҳушидан кетди?

Украинанинг Днепропетровск вилоятидаги мактаблардан бирида эрталабки йиғилиш(линейка)да 20 га яқин ўқувчи ўзини ёмон ҳис қилган. Бу ҳақда Днепропетровск вилояти фавқулодда вазиятлар давлат хизмати бошқармасининг Телевизион янгиликлар хизмати(ТНС)га берган маълумотига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа жойига қутқарувчилар ва тиббиёт ходимлари етиб келган.
«Болаларнинг боши айланган. Шифокорлар 18 ўқувчига вегетатив пароксизм ташхисини қўйишган. Улар шифохонага ётқизилмади. Бир бола асабий зўриқиш туфайли ҳушидан кетган ва шифохонага ётқизилган», – дейилади агентлик хабарида.
Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматидан маълум қилишларича, бугун, 8 май куни Черкасси шаҳридаги мактаблардан бирида эрталабки йиғилишда мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий заҳарланиш оқибатида қайт қилиш кузатилган. Аввал 3, сўнгра 42 нафар ўқувчи шифохонага ётқизилган. Кейинроқ эса шифохонага ётқизилганлар сони 51 нафарга етган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter