Мактаб директори ўқишга кирган ўқувчиларининг контракт пулини тўлаб беришни ваъда қилди
Куни кеча мамлакатимизнинг барча таълим масканларида бўлгани каби Навоий вилояти, Кармана туманидаги 31-умумтаълим мактабида ҳам битирувчиларнинг сўнгги қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди.
Мактаб директори Қаҳҳор Халилов президент Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Мактаб директори сўзини якунлар экан, мактаб битирувчилари тўлов-контракт асосида ўқишга кирса, унинг 50 фоизини ўз ҳисобидан тўлаб бериши, бюджет асосида ўқишга кирса 1 миллион сўмдан пул беришини маълум қилди.
Дарвоқе, мактаб директори шунча маблағни қаердан олади, деган савол туғилиши табиий.
Қаҳҳор Халилов бугунги замонга мос тадбиркор ва ишбилармон раҳбар. Давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ўзининг соҳаси, яъни фарзандларимиз камолотига хизмат қиладиган нодавлат таълим муассасасини ҳам ташкил қилган.
Бахтиёр Тошназаров,
журналист
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter