Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Макрон: Ғазодаги вазият инсонпарварликка зид

Макрон: Ғазодаги вазият инсонпарварликка зид

Франсия президенти Эммануел Макрон Ғазо секторидаги гуманитар ҳолатни «инсонпарварликка зид» деб баҳолади. У бу масалани яқин кунларда Исроил Бош вазири ҳамда АҚШ президенти билан муҳокама қилишга умид билдирди.

Аввалроқ, Макрон Европа Иттифоқи Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлари сабабли унга нисбатан санксиялар жорий этиш имкониятини кўриб чиқиши кераклигини айтган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил Ғазо сектори шимолида ҳарбий амалиётлар кўламини кенгайтирмоқда. Бомбардимонлар кучайган бир пайтда Исроил армияси ҳужумларидан ҳалок бўлган фаластинликлар сони 53 мингдан ошди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг