Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Макрон Дуровнинг қамоққа олиниши бўйича баёнот берди

Макрон Дуровнинг қамоққа олиниши бўйича баёнот берди

Президент Макрон Дуровнинг ҳибсга олиниши ҳақида баёнот берди.

Франция президенти Эммануэл Макрон Павел Дуровнинг мамлакатда ҳибсга олиниши сиёсий қарор эмаслигини айтди.

«Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин Франция ҳақидаги ёлғон маълумотларни ўқияпман. Франция сўз ва мулоқот эркинлиги, инновациялар ва тадбиркорликка ҳар қачонгидан ҳам содиқдир. Доим шундай бўлади», — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.

Унинг айтишича, реал ҳаётдаги каби ижтимоий тармоқларда фуқароларни ҳимоя қилиш ва уларнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш учун қонун билан белгиланган доирадаги эркинликлардан фойдаланилади.

«Францияда Телеграм раҳбарининг ҳибсга олиниши давом этаётган суд тергови доирасида содир бўлди. Бу ҳеч қандай сиёсий қарор эмас. Қарорни ҳакамлар қабул қилади», - дея қўшимча қилди у.

Павел Дуровга қарши терговни Франция полициясининг кибер ва молиявий жиноятларга ихтисослашган бўлинмалари олиб бормоқда, дея хабар беради Reuters.

Агентлик манбасининг айтишича, полиция Телеграм`да модерациянинг йўқлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган кенг кўламли жиноятларни тергов қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг