Макгрегор жангининг чипталари бир кунда сотилиб кетди
Аралаш жанглар бўйича эски чемпион Конор Макгрегор октагонга қайтмоқда. Ирландиялик 2020 йилнинг 18 январь куни Лас-Вегасда америкалик Дональд Серроне билан тўқнашади.
Per @danawhite #UFC246 sold out @TMobileArena on first day on sale. Gate of $10 million.
— Kevin Iole (@KevinI) 21 декабря 2019 г.
Инсайдер Кевин Лойл ёзишича, UFCнинг мана шу жанг учун чиқарилган чипталари бир кун ичида сотилиб кетган. Тушган пул — 10 млн. доллар!
Конор Макгрегор UFC доирасидаги 25 та жангидан 21 тасида рақибларини ер тишлатган. 2018 йилнинг 6 октябридан бери эса «таътилда» — ўша куни ўзи Ҳабиб Нурмагомедовдан қақшатқич мағлубиятга учраганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter